Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси ходимлари ўрмонда сайр қилиб юрган квокка — калта думли кенгуру боласини тасвирга олишга муваффақ бўлди. Бу фан учун муҳим аҳамият касб этиб, квоккаларнинг қирилиб кетиш хавфи йўқлигини билдиради. Бу ҳақда Meduza маълум қилди.
Квоккалар популяцияси 2015 йилда Австралиянинг Нортклифф шаҳри атрофида юз берган кучли ўрмон ёнғинларидан жабр кўрган эди. 2016 йилда жамғарма ёнғиндан омон қолган атиги 39 та квоккани аниқлаган эди.
Олиб борилган кузатувларнинг кўрсатишича, квокка популяцияси қайта тикланмоқда. Жамғарма вакилларининг сўзларига кўра, жониворлар яхши шароитда яшамоқда, бироқ уларнинг тўлиқ тикланиши учун ҳали кўп вақт керак бўлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)