Австралиядаги Стивен Ирвинг номидаги ҳайвонот боғи кўпчиликка таниш бўлмаган ҳайвон — бинтуронгларни намойиш этди: уларнинг лақаби Пип ва Жайя.
https://www.instagram.com/p/BRIEDj8j0wR/
Бинтуронг сутемизувчи бўлиб, сувсарнинг яқин қариндоши ҳисобланади. У кичкина айиққа ёки катта мушукка ўхшайди. Шунинг учун уни кўпинча «мушуксимон айиқ» деб аташади.
https://www.instagram.com/p/BRIQfbbh8ji/
Ҳайвонот боғи ходимларининг айтишича, Пип ва Жайя ҳайвонот боғидаги энг ғаройиб ҳайвонлар саналади. Улар боғ ташрифчилари билан мулоқотда бўлишни ва уларнинг қўлидан мевали салат тановул қилишни яхши кўради.
Бинтуронг жуда ишонувчан. Баъзи мамлакатларда уй ҳайвони сифатида боқилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)