Тошкентдаги City Palace меҳмонхонасида «Туризм сиёсати амалиёти» мавзуида семинар ташкил этилиб, унда Ўзбекистоннинг сайёҳлик имконияти, Жанубий Кореянинг бу соҳадаги тажрибаси хусусида сўз борди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбир Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Туризм соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш республика маркази, Жанубий Корея Маданият, спорт ва туризм вазирлиги ҳамда Жанубий Корея Миллий туризм ташкилоти томонидан ташкил этилди.
«Жанубий Корея сайёҳлик тажрибасини ўрганиш» тренинги доирасида ўтказилаётган турли тадбирлар икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Тадбирдан кўзланган мақсад ўзаро тажриба алмашиш, соҳага янги метод ва технологияларни жалб қилиш, сайёҳлар оқимини кўпайтиришдан иборат. Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва имкониятини юқори баҳолаймиз. Туризмга қаратилаётган алоҳида эътибор, яратилаётган шарт-шароит, махсус семинар-тренинглар мамлакатингизда мазкур соҳанинг янада тараққий этишига хизмат қилади.Анжуманда Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Жанубий Корея Кёнхи ва Сежонг университетлари профессор-ўқитувчиларининг маърузалари тингланди.Чои Сеок Бум, Жанубий Корея Миллий туризм ташкилоти директори ўринбосари
Семинар доирасида ҳужжатли фильмлар намойиш этилди, тақдимотлар, маҳорат дарслари, давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ўтказилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)