Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари (кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари) ходимлари тўлдириши лозим бўлган журналлар сони қарийб 100 тадан 20 тагача камайтирилган. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Вазирликдан маълум қилишларича, мазкур қарор тиббиёт муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинган.
Таҳлилларга кўра, кўп миқдордаги ҳужжатларни тўлдириш зарурати тиббиёт ходимларининг кўп вақтини олиб, уларнинг самарали фаолият олиб боришига салбий таъсир кўрсатган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, тиббиёт ходимларининг асосий вазифаси — ҳужжат тўлдириш эмас, балки одамлар билан мулоқот қилиш, касалликларнинг олдини олиш, шунингдек, даволашдир.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)