Ҳар йили дунёда кўплаб жониворлар автомобиль йўлларини кесиб ўтаётган вақтда транспорт воситаларининг уриб кетиши оқибатида нобуд бўлади. Дунё мамлакатларида фауна оламини бундай ҳалокатлардан сақлаш учун турли чоралар кўрилади. TravelAsk нашри ҳайвонлар учун мўлжалланган энг яхши кўприклар фотожамланмасини тақдим этди.
Фото: TravelAskКўпайиш мавсумида қисқичбақалар ўрмондан океан қирғоғига кўчади. Бу вақтда оролдаги бир қатор йўлларда транспорт қатнови тўхтатилади.
Бельгиядаги ғаройиб ёввойи табиат чорраҳаси
Фото: TravelAsk
Япониядаги тошбақалар туннели
Фото: TravelAskThe West Japan Railway Company компанияси томонидан темир йўл рельслари остида қурилган туннель тошбақаларга темир йўлни хавфсиз кесиб ўтиш имконини беради.
Янги Зеландиядаги мовий пингвинлар учун қурилган «ерости ўтиш йўли»
Фото: TravelAskОамару шаҳридаги ерости ўтиш йўли инидан океанга бораётган пингвинлар хавфсизлигини таъминлаш учун қурилган.
Банф миллий боғидаги эко-кўприк, Канада
Фото: TravelAskБоғ мамурияти томонидан ҳайвонлар учун қурилган олти кўприкнинг бири.
Германиядаги автомобиль йўли устида қурилган яшил кўприк
Изоҳ (0)