Британиялик мусаввир, кўча санъати устаси Бенкси Байт-лаҳмда Исроил ва Фаластинни ажратиб турувчи деворга қараган меҳмонхона очди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Walled Off («Девор ортида») номли меҳмонхона жентелменлар учун клуб услубида безатилган. Рассомга кўра, бу Буюк Британия минтақада қандай ўрин тутганлигини намойиш этади.
Меҳмонхонада Бенксининг асарлари қўйилган, шунингдек, бу ерда фаластинлик рассомлар кўргазмалари уюштирилиши ҳам кўзда тутилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)