«Терминатор», «Бошқалар» ва «Титаник» каби фильмларда роллар ўйнаган америкалик актёр, «Эмми» мукофоти совриндори Билл Пэкстон вафот этди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Унинг оиласи вакили маълум қилишича, актёр операциядан кейинги асоратлар туфайли ҳаётдан кўз юмган. Актёр 61 ёшда эди.
Пэкстон Техасда туғилган, «Эмми» мукофотини «Хэтфилдлар ва Маккойлар» телесериалидаги роли учун қўлга киритган. Актёрлик карьерасини у 1970 йилларда бошлаган.
У илк аҳамиятли ролларини «Терминатор» (1984) ва «Бошқалар» (1986) фильмларида ижро этди. Шунингдек, «Қуюн» (1996) фильмидаги бош роли ва «Титаник» (1997) фильмидаги хазина изловчи Брок Лаветт роли ҳам актёр учун муҳим бўлди.
Изоҳ (0)