Леонардо Ди Каприо Instagram’даги саҳифасида Финляндиянинг Ламмасярви кўлидаги ороллар суратини чоп этди ва улардаги ўрмонлар тақдиридан ташвиш билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ламмасярвидаги бетакрор оролларда жойлашган ўрмонларни кесиб юборилиши хавфи туфайли бой беришимиз мумкин. Бу ўрмонлар жуда гўзал бўлишдан ташқари биохилмахилликни асраш учун ўта зарур. Бироқ дарахтларнинг тўртдан уч қисми йўқотиб бўлинди», — дейилади суратга қолдирилган изоҳда.
Бир кун мобайнида мазкур фотога 250 мингдан ортиқ «лайк» босилди. Бироқ маҳаллий ОАВларга кўра, актёр ва экологлар ташвиш билдиришга кечикди: оролларда ўрмонлар кесилиши февраль ойи ярмида тўхтатилди.
Шундай бўлса-да, Финляндия расмийлари Ди Каприо томонидан билдирилган қизиқишга жиддий эътибор қаратди, мамлакат ўрмон бошқармаси эса актёрни Финляндияга келиш ва ўрмонларни кўздан кечиришга таклиф этди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)