Афғонистон пойтахти Кобулдаги отишма ва портлашларда ўнлаб киши жабрланди. Бу ҳақда Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Воҳид Мачру маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Al Jazeera’нинг хабар қилишича, отишма ва портлашлар учун жавобгарликни «Толибон» ҳаракати ўз зиммасига олган.
Воҳид Мачрунинг сўзларига кўра, олтинчи полиция округидаги терактдан сўнг Кобул шифохонасига 35 нафар яраланган шахс етказилган.
Бошқа бир тумандаги портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Маълум қилинишича, қуролланган бир неча жангари олтинчи полиция округи биносига кириб олган ва отишма келтириб чиқарган.
Маълумотларга кўра, отишма маҳаллий соат бўйича 12:30ларда мазкур туманда иккита катта портлаш содир бўлганидан сўнг бошланган. Маҳаллий ОАВ 12-полиция округи жавобгарлигидаги ҳудудда ҳам кучли портлаш содир бўлганини хабар қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)