Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 1 март куни БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енчани қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳакама қилинди, шунингдек, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбатда БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драганов ҳам иштирок этди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)