Россия ва Хитой Сурия вакилларига нисбатан санкциялар жорий этишни назарда тутувчи БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси қабул қилинишини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Франция, Буюк Британия ва АҚШ дипломатлари томонидан ишлаб чиқилган резолюция Сурияда кимёвий қуролдан фойдаланишга алоқадор деб гумон қилинаётган сурияликларга нисбатан санкциялар жорий этишни назарда тутар эди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин расмий Москва Сурияга нисбатан ортиқ ҳеч қандай янги санкцияларни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилган эди.
Путиннинг фикрича, ҳозир санкциялар — ноўрин мавзу ва бу музокаралар жараёнига халал беради, холос.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)