Россия Фанлар академиясининг ситология ва генетика институти олимлари Сибир иқлими шароитида мискантус — целлюлоза ишлаб чиқариш учун ғўзага ўхшаш ўсимлик етиштириш самарали эканлигини исботлади. Илмий иш натижалари етакчи нашрларда чоп этилди ва жорий этиш учун Россия қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этилди, дея хабар беради «ТАСС».
Мискантус собиқ Иттифоқ тарқалганидан сўнг плантациялари Россия чегараларидан ташқарида қолган ғўза ўрнини босиши кутилмоқда.
Олимлар томонидан уюштирилган экспедиция давомида Узоқ Шарқдан топилган ўсимлик салкам ярмини целлюлоза сифатида қайта ишлаш мумкин бўлган биомасса ҳосил қилади.
Мискантус ёввойи ҳолда Осиё, Африка ва Австралиянинг тропик, субтропик ва ҳарорат мўътадил бўлган ҳудудларида ўсади.
Изоҳ (0)