Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Юн Бен Се қуролсизланиш бўйича Женева конференциясида чиқиш қилиб, Шимолий Кореяга нисбатан, хусусан, БМТ аъзолигидан маҳрум этиш каби «жамоавий чоралар» кўриш зарурлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
14 февраль куни Малайзияда КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси — Ким Чон Нам ўлдирилди. Текширув маълумотларига кўра, унинг ўлимига асабни фалаж қилувчи модда таъсирида юзага келган қаттиқ фалажлик сабаб бўлган. Ҳалок бўлган шахснинг юзида ВХ кимёвий қуроли излари топилган.
«Шимолий Кореяда граммлаб эмас, балки минглаб тонна кимёвий қурол, хусусан, ВХ кимёвий қуроли бор. Яқинда юз берган қотиллик барчамиз учун огоҳлик қўнғироғи бўлиши лозим», — деди Жанубий Корея ТИВ раҳбари.
Юн Бен Сенинг фикрича, бу каби моддалардан фойдаланиш — халқаро ҳуқуқ нормаларининг бузилишидир. Жанубий кореялик вазирнинг қайд этишича, Малайзия ҳукумати Ким Чон Намнинг ўлими билан боғлиқ текширув натижаларини эълон қилганидан сўнг, халқаро ҳамжамият БМТ Хавфсизлик Кенгаши бошчилигида бу ишни ўрганиб чиқиши зарур.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)