Шимолий Кореянинг юқори мартабали мансабдорларидан иборат делегация КХДР етакчиси акаси Ким Чон Намнинг жасадини олиш учун Малайзияга келди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Делегация Малайзияда жасадни олиб кетиш учун бўлиб турибди. Шунингдек, тергов доирасида қўлга олинган Шимолий Корея фуқароси озод этилишига ҳам ҳаракат қилинади», — дея таъкидлади аввалроқ КХДРнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари лавозимини эгаллаган Ли Дон Ир.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ким Чон Намнинг ўғли Ким Хан Сол отаси жасадини олиб кетиш учун Куала-Лумпурга келгани билдирилганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)