Австралиялик шифокорлар дунёдаги энг заҳарли ҳисобланадиган сидней ўргимчаги чақиб олган боланинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ҳодиса мамлакатнинг жануби-шарқида жойлашган Беркли Вейл шаҳрида юз берди. Ўн яшар Мэтью Митчел отасига омборни тартибга келтиришга ёрдам бераётган вақтда тўсатдан бармоғида оғриқ сезди. Тез орада болада тутқаноқ бошланган ва оғзидан кўпик кела бошлаган.
Отаси болани тезда маҳаллий касалхонага олиб борган ва у ерда болага заҳарланишга қарши 12 та укол қилинган. Қўлланилган доза меъёрдагидан уч марта юқори бўлган.
Ҳодиса жойидан топилган сидней ўргимчаги Австралия рептилиялар боғига юборилган. У ерда ўргимчакнинг заҳари тўлиқ олиб ташланади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)