Иккинчи жаҳон урушининг 99 ёшли фахрийси Орвил Рожерс Masters Indoor Track & Field чемпионати доирасида 60 метрга югуришда 92 ёшли рақиби Диксон Хемфиллдан устун келди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Ғолибни аниқлашда фотофиниш ёрдам берди, чунки Рожерс рақибини сониянинг бешдан бирига ортда қолдирди, холос.
Кекса югурувчилар 200, 400, 800 ва 1600 метрга чопишда ҳам беллашди. Ушбу масофаларнинг ҳар бирида иштирокчилар орасида ёшроқ бўлган Хемфилл ғолиб чиқди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)