АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида бошланган «Оскар» мукофотларини топшириш маросимида «Чет тилидаги энг яхши фильм» йўналишида эронлик режиссёр Асқар Фарҳодийнинг «Коммивояжер» картинаси ғолиб бўлди, деб ёзади «Ведомости». У АҚШ президенти Дональд Трампнинг иммиграция фармонларига норозилиги туфайли маросимга келишдан бош тортган эди.
Ушбу йўналиш бўйича номзодлар қаторида Австралиянинг «Танна», Германиянинг «Тони Эрдманн», Даниянинг «Менинг ерим» ва Швециянинг «Увенинг иккинчи ҳаёти» фильмлари бор эди.
2016 йилда «Коммивояжер» Канн кинофестивалида ҳам иккита мукофотни қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)