Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди «Мамлакатда рўй бераётган демократик ислоҳотларнинг аниқ натижалари тўғрисида миллий ва хорижий аудиторияни хабардорлигини ошириш, сўз эркинлигини ва ахборот олишни, ОАВ янада либераллаштиришни таъминлашга кўмаклашиш» мавзусида давлат грантлари ажратиш учун танлов эълон қилди. Бу ҳақда «1news.uz» хабар бермоқда.
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади.
Бир лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори 25 миллион сўмгача. Ҳужжатлар 2017 йил 27 февралдан 3 апрелгача қабул қилинади.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)