Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафари давомида 25 февраль куни Абул-Муъийн Насафий зиёратгоҳи реконструкцияси лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Абул-Муъийн Насафий XI асрда яшаган, ислом маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган алломалардан биридир. ЎзАнинг ёзишича, унинг илмий асарлари бугунги кун учун ҳам ғоят аҳамиятлидир.
Ўзбекистон Президенти бу қадамжони кенг ва обод зиёратгоҳга айлантириш, зиёратчиларга зарур шароитлар яратиш, бу масканда кутубхона ташкил этиш, аллома асарларини таржима қилиб, халқимизга етказиш бўйича тавсиялар берди.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)