Кубанинг Санкти-Spiritус шаҳридан 5 километр узоқликда икки поезднинг тўқнашиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди ва 50 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Escambray нашрининг билдиришича, номаълум сабабларга кўра йўловчи поезди ва шакарқамиш ортилган юк поезди бир йўлда юзма-юз келган.
Жароҳатланган йўловчилар касалхонага етказилди, улардан икки нафарининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)