Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда ўлим жазоси тикланиши масаласида референдум ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Парламент тасдиқланган тақдирда, ўлим жазоси тикланишини маъқуллашим ҳақида айтгандим. Бироқ муаммо шундаки, бундай ўзгаришлар конституцияга тузатишлар киритилишини талаб этади. Мабодо мазкур қонун парламент томонидан қайтарилса, ушбу масалада референдум ўтказиш ташаббусини илгари суришимиз мумкин. Агар халқ ўлим жазосини қайтариш учун овоз берса, масала ёпилади.Туркияда охирги ўлим ҳукми 1984 йилда амалга оширилган эди. Орадан 20 йил ўтиб, 2004 йилда Туркия конституциясига киритилган тегишли тузатишлардан сўнг, мамлакатда олий жазо бекор қилинган эди.Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Туркия президенти
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)