Суриянинг Хомс шаҳридаги миллий хавфсизлик ва ҳарбий разведка бўлимлари бинолари олдида бир неча террорчи-худкуш ўзини портлатиб юборди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, разведка хизмати биноси яқинида 15 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, кўплаб жароҳатланганлар бор.
Миллий хавфсизлик бўлими биноси атрофидаги портлашларда ҳам қурбонлар бор, бироқ ҳозирча аниқ маълумотлар келтирилмаган.
AFP манбаларига кўра, портлашларда жами 42 киши ҳалок бўлди. Улар орасида Хомс вилояти ҳарбий хавфсизлик бўлими бошлиғи генерал Ҳасан Даъбул ҳам борлиги айтилмоқда.
Хавфсизлик хизматлари бинолари яқинида умумий ҳисобда 6 нафардан ортиқ худкуш ўзини портлатгани билдирилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)