Boeing Европада ўзининг биринчи корхонасини очади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» маълум қилди.
Bloomberg манбаларига кўра, 20 миллион фунт стерлинг (25 миллион доллар) қийматидаги завод Буюк Британиянинг Шеффилд шаҳрида жойлашади.
Корхонада Boeing 737 ва 777 лайнерлари учун деталлар ишлаб чиқарилади. Дастлаб заводда 30 киши меҳнат қилиши кўзда тутилган, 2018 йилдан сўнг уларнинг сони ортиши кутилмоқда.
Boeing мутасаддиларига кўра, Буюк Британия ҳудудида ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши харажатларни камайтириш ва сифат устидан назоратни яхшилашга хизмат қилади.
Авиаконцерн Brexit’дан сўнг мамлакатда корхоналарини жойлаштиришга қарор қилган қатор йирик компаниялар сафига қўшилди.
Аввалроқ Шеффилдда завод қурилиши ҳақида спорткарлар ишлаб чиқарувчи McLaren компанияси маълум қилган эди. Уэльсда эса Airbus самолёт қанотларини йиғувчи корхона очди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)