Япониянинг Dmet Products компанияси Нью-Йоркдаги ўйинчоқлар кўргазмасида фойдаланувчининг ҳаракатларидан келиб чиқиб, турли товушлар чиқарадиган BeatMoovz қурилмасини намойиш этди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Қурилма Bluetooth-модуль ва акселерометрдан иборат бўлиб, смартфондаги 400 товушдан иборат тўпламга эга BeatMoovz дастури билан боғланган.
Фойдаланувчилар бир вақтнинг ўзида тўртта қурилмани ишлатиши ва ҳар бирига турли созлар товушини ўрнатиши мумкин. BeatMoovz’ни нафақат билакка, балки оёққа ҳам тақса бўлади.
Қурилма 2017 йилнинг августидан сотувга чиқади.
Изоҳ (0)