Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига сафари давомида 24 февраль, жума куни Қарши туманидаги «Нукробод» қишлоқ фуқаролар йиғинининг Яккаёғоч массивида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган уйлардан бирида — Алишер Аҳмедов хонадонида бўлди.
ЎзА ахборотига кўра, Ўзбекистон Президенти бу ерда яшаш учун яратилган қулай шароитлар билан танишган, хонадон соҳиблари билан дилдан суҳбатлашган. Агентликнинг ёзишича, «ёш оила аъзолари Шавкат Мирзиёевга эътибори ва ғамхўрлиги учун самимий миннатдорлик билдирган».
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)