• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда янги қурилаётган объектлар ва ишлаб чиқариш корхоналари лойиҳалари билан танишди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида янги қурилаётган объектлар, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган ишлаб чиқариш корхоналари лойиҳаларини кўздан кечирмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Давлат раҳбари Қарши туманида енгил саноатни ривожлантириш борасидаги янги лойиҳалар билан танишди. 

    Президентга кўрсатилган биринчи лойиҳа — 2017-2019 йилларда вилоятда енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхоналарни ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича манзилли дастур бўлиб, унда 17 корхона ташкил этиш режалаштирилган. 

    «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти ҳамда қатор тижорат банклари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган дастур доирасида 3000 га яқин иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Бугунги кунда вилоятда 7 тўқимачилик корхонаси фаолият юритмоқда. Мазкур корхоналар ҳудудда етиштирилаётган пахта толасининг 10 фоизини қайта ишлаш қувватига эга. 

    Шавкат Мирзиёев тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «ЛТ Текстиль Интернейшнл» Ўзбекистон — Хитой—Нидерландия қўшма корхонаси лойиҳаси билан танишар экан, Қашқадарё вилояти мамлакатда пахта толасини етиштириш бўйича етакчи ўринни эгаллаши, бу имкониятдан унумли фойдаланиш, етиштирилган пахта толасини қайта ишлаб, бозорга тайёр маҳсулот чиқариш катта самара беришини алоҳида қайд этди.

    Мазкур корхонанинг ишга туширилиши ҳудудда етиштирилаётган пахта толасини шу ернинг ўзида қайта ишлаш, аҳолининг реал даромадларини ошириш имкониятини яратади. Йилига 22 минг тонна рақобатбардош аралаш ип калава ва 50 миллион квадрат метр ип газлама ишлаб чиқариш режалаштирилаётган корхона маҳсулотларининг 80 фоизи экспортга йўналтирилади. 

    Президент шу ернинг ўзида Яккабоғ туманидаги собиқ «Яккабоғ текс» корхонаси негизида барпо этилаётган Universal Taraqqiyot Tekstil қўшма корхонасига қўшимча инвестиция киритиш лойиҳаси билан ҳам танишди. Корхонада вилоятда етиштирилган пахта толаси қайта ишланиб, мато ва чойшаблар ишлаб чиқарилади. 400 иш ўрни яратилиши кўзда тутилаётган корхона тўлиқ қувват билан ишга тушгач, йилига 6 миллион квадрат метр мато, 2 миллион жуфт ётоқ чойшаблари тайёрланади.

    Замонавий ва энергия тежамкор технологик ускуналар бугун барча ишлаб чиқариш жабҳаларига татбиқ этилмоқда. Қарши шаҳридаги собиқ пахта тозалаш заводи негизида ташкил этилаётган Wood Décor Production қўшма корхонаси ана шундай замонавий технологиялар билан жиҳозланмоқда. Швейцариянинг Rieter, Япониянинг Murata, Yamata, Германиянинг Mayer компанияларининг юқори самарадорликка эга дастгоҳлари ўрнатилаётган корхонада дунё бозорида рақобатбардош сифатли ип калавадан тортиб тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқарилади. Президент тақдим этилаётган лойиҳа самарадорлигини ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди. 

    Ғузор туманидаги собиқ пахта тозалаш корхонаси негизида газлама ишлаб чиқаришга мўлжалланган инвестиция лойиҳаси билан танишар экан, Президент янги иш ўринлари яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Лойиҳа ишга тушгач 600 иш ўрни яратилади.

    Пахта экин майдонларини оптималлаштирилиши ва ишнинг мавсумийлигини ҳисобга олиб, «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси тизимда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар бандлигини таъминлаш, қўшимча даромад олиш мақсадида Қашқадарё вилоятидаги ёғ-мой корхоналарининг бўш майдонларида янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширмоқда. Косон туманида ташкил этиладиган мева-сабзавотларни қуритиш цехи шулардан бири. 100 дан зиёд иш ўрни яратиладиган корхонада 10 минг тонна маҳсулот қайта ишланади. Қарши шаҳрида ташкил этиладиган музлаткичда 500 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сақланади. Ўн иш ўрни яратилаётган омборхона жорий йилда фойдаланишга топширилади. 

    Президентга Қарши туманида ташкил этиладиган 20 минг парранда боқиш режалаштирилаётган мажмуа лойиҳаси ҳақида ҳам сўзлаб берилди. Йил давомида аҳолини сифатли парҳез гўшт маҳсулотлари билан таъминлашга мўлжалланган мажмуа фаолият бошлагач 22 киши доимий иш жойига эга бўлади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    24.02.2017, 14:39   Изоҳ (0)   22565
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рустам Қурбонов янги ташкил этилган Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси этиб тайинланди

    24.02.2017, 14:32

    ЯУПМ: овердрафт хизмати техник жиҳатдан аллақачон амалга ошириб бўлинган

    24.02.2017, 14:29

    Анора Пахратдинова Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

    24.02.2017, 14:25

    Алишер Навоий театри директори Маҳмуд Муратов Ўзбекистон маданият вазири этиб тайинланди

    24.02.2017, 14:15

    «Ишонч» газетаси коллежлардаги давомат муаммосини кўтарди

    24.02.2017, 13:00

    Ўзбекистонда ҳуқуқий ахборотни тарқатиш тўғрисида қонун қабул қилинади

    24.02.2017, 11:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” “Лейпциг” футболчиси учун курашга кирди

    Спорт | 12 август, 09:17

    Туркияда зилзилада қулаган бино қурувчиси ушланди

    Дунё | 12 август, 09:15

    Ўзбекистонда янги ўқув йилида 700 мингдан ортиқ бола 1-синфга чиқиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 12 август, 09:02

    АҚШ каннабисни унча хавфли бўлмаган дори турига киритади

    Дунё | 12 август, 08:59

    Санкт-Петербургда мигрантларга курерлик қилиш тақиқланди

    Дунё | 12 август, 08:27

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.