Аъзолик бадалларини тўламаган 6 мамлакат БМТ Бош ассамблеясида овоз бериш ҳуқуқидан вақтинча маҳрум этилди. Бу ҳақда халқаро ташкилот томонидан 24 февраль, жума куни тарқатилган баёнотда маълум қилинди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
24 миллион доллар тўлагандан кейингина овоз беришда иштирок этиши мумкин бўлган Венесуэла асосий қарздор бўлиб чиқди.
БМТ Бош ассамблеяси 71-сессияси иши охири, яъни 2017 йил кузига қадар яна 5 давлат — Кабо Верде, Ливия, Папуа Янги Гвинея, Судан ва Вануату ҳам шундай ҳуқуқдан маҳрум этилди.
Халқаро ташкилот бош котиби Антониу Гутерришга кўра, қарздор давлатлар камида икки йиллик қарзини тўлаган тақдирдагина уларга овоз бериш ҳуқуқи қайтариб берилади.
Изоҳ (0)