Вашингтон КХДРни террорчи давлатлар рўйхатига қўшиши лозим. Буни АҚШ расмийларидан Жанубий Корея парламенти депутатлари сўрамоқда, дея хабар беради Yonhap.
Жанубий Корея парламенти мудофаа қўмитаси раиси Ким Ён Ву АҚШ сенати қуролли кучлар қўмитаси раҳбари Жон Маккейнга бу ҳақда тегишли мактуб йўллаганини маълум қилди.
Яқинда Ким Чон Намнинг ўлдирилиши Шимолий Корея тузумининг нақадар бешафқат эканлигини кўрсатиб турибди. Мазкур ҳодиса билан мамлакат дипломатининг алоқадорлиги гап КХДР расмийлари раҳбарлиги остидаги терроризм ҳақида кетаётганлигини исботлайди.Эслатиб ўтамиз, Малайзия Интерполга Ким Чон Намнинг ўлдирилишида гумон қилинаётган Шимолий Кореянинг 4 нафар фуқаросини қидирувга бериш ҳақида талабнома йўллади. Шунингдек, Малайзия полицияси КХДРнинг Малайзиядаги элчихонаси иккинчи котиби ва Air Koryo авиакомпанияси ходимини сўроқ қилиш учун рухсат сўраб, КХДРнинг Малайзиядаги элчихонасига мурожаат қилди.Ким Ён Ву, Жанубий Корея парламенти мудофаа қўмитаси раиси
Изоҳ (0)