Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ва Акмола вилоятида гумонланувчиларни сўроқ қилиш учун очиқ (шаффоф) хоналардан фойдаланилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасида бўлиб ўтган IV Қамоқхона ислоҳоти форуми чоғида маълум бўлди, деб ёзади Kazakhstan Today.
Остонада ва Акмола вилоятида биттадан ташкил қилинган махсус сўроқ хоналари тўлиқ шаффоф бўлиб, видеокузатув камералари ва эшитув мосламалари билан жиҳозланган.
Прокурорлар ишонч билдиришича, мамлакат бўйлаб шаффоф сўроқ хоналарининг жорий қилиниши гумонланувчилар хавфсизлигини таъминлаш ва полициячилар ишини ҳам шаффоф қилиш имконини беради.
Изоҳ (0)