АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашишини истисно этмади. Бу ҳақда у 23 февраль, пайшанба куни Reuters агентлигига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Ҳеч қачон «йўқ, бўлиши мумкин эмас», демаслик керак. Гарчи юзага келган ҳолатни инобатга олиб, жуда кеч бўлса ҳам. У ўзининг ҳаракатлари билан бизни жуда дарғазаб қилди. Бу жуда хавфли, аллақачон бунга чек қўйиш лозим эди. Аслида бу Обама маъмурияти ҳал этиши керак бўлган муаммо ҳисобланарди.Шу билан бирга, Трамп КХДР АҚШ ва унинг минтақадаги етакчи иттифоқдошлари — Жанубий Корея ҳамда Япония учун хавф туғдираётганига ҳам тўхталиб ўтди.Дональд Трамп, АҚШ президенти
КХДРни тийиб туриш чораларидан бири сифатида икки мамлакатда ракетага қарши мудофаа тизимларини жойлаштиришни жадаллаштириш ва Пхеньянга қарши туришнинг бошқа вариантлари кўриб чиқилаётгани таъкидланди.
Изоҳ (0)