АҚШ Демократик партияси вакили Дэвид Брок мамлакат президенти Дональд Трампни импичментга олиб борадиган режа ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Пухта ишланган режа «Демократиянинг аҳамияти бор: ҳаракатлар стратегик режаси» номи остида демократларнинг Флоридада сармоядорлар билан учрашувидан сўнг эълон қилинди.
Брок ишлаб чиқилган дастур Трампни 2020 йилга қадар импичментга олиб боришига ишонч билдирмоқда. Демократ барча фуқаролар ва сармоядорларни Американинг янги президентига қарши ўзаро келишган ҳолда курашишга чақирди.
Трампни ҳокимиятдан четлатиш дастури унинг барча хатоларини танқид қилишни, шунингдек, давлат раҳбари оиласи ҳаракатларини кузатишни кўзда тутиб, бу президентнинг хизмат лавозимини суиистеъмол қилишда айблашга кўмак бериши мумкинлигини назарда тутади.
Бундан ташқари, Трампнинг бошқа давлатлар раҳбарлари билан алоқаларини кузатиш ҳамда республикачиларга зиён етказиш учун янги маъмуриятнинг ҳар бир қадамини таҳлил қилиш билан шуғулланувчи гуруҳ тузилиши режалаштирилмоқда.
Давлат раҳбарини қўллаб-қувватловчи мутаассиб ОАВларининг нотўғри маълумот тарқатиши билан курашиш демократлар учун асосий вазифалардан бири бўлиши қайд этилди.
Охир-оқибат демократлар 2018 йилда Сенат устидан назоратни қўлга киритиб, Трампни импичментга олиб боришни хоҳламоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)