Суриянинг Ал-Боб шаҳри шимоли-ғарбида юз берган бир кун ичидаги иккинчи портлаш оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Al Jazeera телеканали маълумотларига кўра, теракт ичига портловчи ускуна ўрнатилган автомобилнинг ҳаракатга келтирилиши оқибатида юз берган.
24 февраль куни Ал-Боб яқинида юз берган биринчи теракт оқибатида 60 киши ҳалок бўлгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ал-Боб шаҳри куни кеча Сурия мухолифати кучлари томонидан эгалланган эди. Бу хабар мухолифат кучларига ёрдам кўрсатаётган Туркия армияси томонидан ҳам тасдиқланди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)