Суриянинг Ал-Боб шаҳри яқинидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 60 кишидан ошиб кетган, ўнлаб одамлар тан жароҳати олган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Daily Sabah нашри маълумотларига кўра, 42 киши Туркия билан чегарадаги Килис вилояти шифохоналарига юборилган.
Аввалроқ Reuters агентлиги ҳодиса оқибатида 41 киши ҳалок бўлган, қурбонларнинг 35 нафари тинч аҳоли вакиллари эканини маълум қилган эди.
Портлаш шаҳардан саккиз километр масофада юз берган. Теракт ИШИД жангарилари томонидан амалга оширилган, деб тахмин қилинмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)