Туркия қуролли кучлари Сурия мухолифат кучлари Ал-Бобни ИШИД жангариларидан тўла озод қилиб, шаҳар устида тўла назорат ўрнатганини тасдиқлади. Бу ҳақда Туркия армияси баёнотида маълум қилинган, дейилади «Газета.ru» хабарида.
Туркия ҳарбийларининг қайд этишича, Анқара «диний ақидапарастларни сиқиб чиқариш бўйича сезиларли даражада катта қадам ташлашга муваффақ бўлган».
Туркия армияси баёнотида айтилишича, Ал-Бобни миналардан тозалаш бўйича тадбирлар давом этмоқда.
ИШИД террорчилик ташкилоти 23 февраль куни Сурия шимолидаги Ал-Боб шаҳридан чекинишни бошлаганини эълон қилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)