Тошкентнинг Чилонзор туманида, Олий хўжалик суди биносига туташ биносида 23 февраль, пайшанба куни йирик ёнғин келиб чиқди. Ёнғин айнан қайси бинода юз бергани аниқ эмас (баъзилар бино Олий хўжалик судиники, бошқалар Тошкент вилоят прокутурасиники эканини ёзган; «бу турар жой биноси» деганлар ҳам бор).
Фавқулодда ҳодиса юз берган вақтда бино ичида қанча одам бўлгани номаълум. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар борлиги айтилмоқда. Ижтимоий тармоқларда улашилган фотосуратларда ўт ўчирувчилар бино ичидаги одамларни қутқараётганини кўриш мумкин.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)