«Ангрен» ЭИЗ дирекциясида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўринбосари Фиона Мaкстон билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Учрашув давомида ЭИЗ ҳудудида бизнес юритиш учун яратилган имкониятлар, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфраструктурасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, қатнашчилар учун тақдим этилган қўшимча солиқ ва божхона имтиёзлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ташриф давомида элчихона вакиллари «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида фаолият кўрсатаётган корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита танишди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)