Ўзбекистон ва Қозоғистон шаҳарлари ўртасида йўловчи ташувчи автобуслар ва Олмаота – Тошкент йўналишида тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда 23 февралда Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги икки ёқлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 16-йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилишда таъкидланишича, Ўзбекистон томони Қозоғистон томонидан билдирилган икки мамлакат шаҳарлари ўртасида йўловчи ташувчи автобусларнинг доимий қатновини очиш ва Олмаота – Тошкент йўналишида тезюрар поездлар қатновини ташкил қилиш ҳақидаги янги таклифни қўллаб-қувватлайди ва уни диққат билан ўрганиб чиқишга тайёр.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)