Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистонда қор кўчкиси остида қолган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига 22 минг доллардан компенсация пули тўланади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

«Ҳар бир оилага беш йиллик пул таъминоти миқдорида бир марталик компенсация пули тўланади», — деди Қозоғистон мудофаа вазири Сакен Жасузаков.

«РИА Новости» ахборотига кўра, компенсация пулининг миқдори 4 миллион тангадан 7 миллион тангагача (12,6 минг доллардан 22 минг долларгача) етади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида юз берган қор кўчкиси оқибатида етти нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган эди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хитой Фарғонада биочиқиндилардан энергия олиш бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкин
Маҳаллий
Қашқадарёда туман ҳокими рўзадорларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда 
Маҳаллий
“Ўзгидромет” келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди