Америкалик таниқли ёзувчи Стивен Кинг ва унинг ўғли Оуэн Нью-Йоркда май ойи охирида бўлиб ўтадиган BookExpo кўргазмасида «Ухлаётган гўзаллар» деб номланган ҳаммуаллифликдаги китобини тақдим этади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
69 ёшли Стивен Кинг бутун дунё бўйлаб салкам 350 миллион нусхада тарқалган 50 дан ортиқ роман муаллифи ҳисобланади.
40 ёшли Оуэн Кинг «Икки карра саргузашт» романи, «Бунга ҳамма аралашган» ҳикоялар тўпламини нашр эттирган, «Ўзга сайёраликлар босқинига кириш сўзи» романи муаллифларидан бири.
«Ухлаётган гўзаллар» унинг тўртинчи, отаси билан ҳамкорликда эса биринчи китобидир.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)