Ўзбекистонда ишлатилган техник ёғларни тўплаш ва қайта ишлаш бўйича икки компания бирлашди — UzEcoprotect МЧЖ UzPristaRecycling МЧЖга қўшилди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги қарорига кўра, бирлашиш жараёни ишлатиб бўлинган техник ёғларни тўплаш ва қайта ишлаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш учун юз берди.
Ҳар иккала ташкилот 2012 йилда «Ангрен» МИЗ ҳудудида ташкил этилган эди. UzEcoprotect МЧЖ ишлатилган ёғларни тўплаш ва саралашни амалга оширади ва уларни махсус жиҳозланган машиналар контейнерларида Uz-PristaRecycling қўшма корхонасига етказади. Бу ерда келиб тушган хом ашё техник ёғларга айлантирилади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)