Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Warner Bros. студияси режиссёр Гай Ричи томонидан суратга олинган «Қирол Артурнинг қиличи» фильмининг иккинчи трейлерини эълон қилди, дея хабар бермоқда Meduza.

Фильм сюжетига кўра, Артур — ўз тўдаси билан Лондиниум кўчаларида дайдиб юрувчи кўча безориси. Кунларнинг бирида у афсонавий Экскалибур қиличини топиб олади ва шу билан ҳаёти тубдан ўзгариб кетади: Артур қаршилик ҳаракатига қўшилади ва унинг ота-онасини ўлдирган золим Вортигемдан қасос олишга тайёрланади.

Фильм сценарийси қирол Артур ҳақидаги афсоналар асосида продюсер ва режиссёр Жоби Харолд томонидан ёзилган. Артур роли Чарли Ханнем томонидан ижро этилган. Фильмда, шунингдек, Жуд Лоу, Эйдан Гиллен ва Кети МакГрат ҳам суратга тушган.

«Қирол Артурнинг қиличи» фильми 2017 йилнинг 11 май куни МДҲ мамлакатлари экранларига чиқиши кутилмоқда.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи