Paramount Pictures студияси бош ролини актриса Скарлетт Йоханссон ижро этган «Аслаҳали арвоҳ» фильмининг иккинчи трейлерини чиқарди, дея хабар бермоқда Meduza.
«Аслаҳали арвоҳ» — япониялик Масамунэ Сиронинг 1991 йилда чиққан шу номли мангаси экранизациясидир.
Йоханссон фильмда Жамоат хавфсизлиги вазирлиги майори, киборг Мотоко Кусанаги ролини ўйнаган. Унга Қўғирчоқбоз лақабли хакерни топиш ва йўқ қилиш буюрилган. Кусанаги уни кўринмас қилиб қўя оладиган термооптик либосга эга бўлади.
Фильмда, шунингдек, Майкл Питт, Жьюлетт Бинош ва Такеши Китано ҳам суратга тушган. Картина режиссёри — Руперт Сандерс.
«Аслаҳали арвоҳ»нинг МДҲ мамлакатларидаги премьераси 2017 йил 30 мартида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)