Афғонистон марказида мамлакат ҳарбийлари «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотининг юқори мансабли етакчиларидан бирини йўқ қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хавфсизлик бўйича миллий бошқарманинг маълум қилишича, жангарини йўқ қилиш бўйича махсус операция 9 январь куни ўтказилган.
Афғонистон хавфсизлик кучлари маълумотларига кўра, мазкур етакчи томонидан турли мамлакатлар, шу жумладан, Ўрта Осиё давлатларидан қарийб 30 минг киши террорчилик ташкилотига жалб қилиниб, Афғонистонга юборилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)