Учинчи муддатга Туркманистон президенти этиб сайланган Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукуматнинг биринчи мажлисида мамлакатнинг яқин 7 йилга мўлжалланган Ташқи сиёсат концепциясини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бердимуҳамедов 2017—2023 йилларда Туркманистон ташқи сиёсатининг диққат марказида бўладиган асосий йўналишларини ўз ичига олган 17 бандни санаб ўтди.
Туркманистон ташқи сиёсати концепциясининг биринчи бандлари халқаро ташкилотлар — БМТ, ЕХҲТ, ИҲТ, Қўшилмаслик ҳаракати, МДҲ, шунингдек, қўшни давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган.
Мамлакатнинг стратегик шериклари қаторида Россия ва Хитой келтириб ўтилган. Шунингдек, Европа ва АҚШ билан самарали алоқаларни давом эттиришга ҳам эътибор қаратилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)