Сурия президенти Башар Асад назорати остидаги ҳарбийлар Дамашқнинг шарқий чеккасидаги Хараста қўрғонини ракеталардан ўққа тутди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
Хабар беришларича, ҳужум оқибатида 17 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, 54 киши тан жароҳати олган. Яраланганлар дала госпиталларига етказилган.
Бундан ташқари, Сурия ҳарбийлари Дамашқ шарқидаги Кабун туманида бўлаётган дафн маросимини ҳам Elephant ракеталаридан ўққа тутгани айтилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)