Сомали пойтахти Могадишодаги бозорда портлаш юз берди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Портловчи қурилма ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлган, яна камида 25 киши тан жароҳати олган.
Мазкур террорчилик ҳаракати Сомали президенти инаугурацияси арафасида юз бергани айтилмоқда.
Портлаш учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмаган. Теракт оқибатида бозор бутунлай вайрон бўлган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)