АҚШ фикри бузуқ кишиларга муҳтож эмас. Бу ҳақда президент Дональд Трамп Мелборндаги (Флорида штати) чиқиши чоғида маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Хулоса шундай: мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлашимиз лозим. Германияда нималар рўй бераётганини кўринг. Бизга фикри бузуқ кишилар керак эмас.Трамп терактлар содир бўлган Европадаги бошқа қатор давлат ва шаҳарлар, жумладан, Париж ҳамда Ниццани ҳам санаб ўтди. У АҚШ президенти мамлакатга келаётган муҳожирлар оқимини чеклаш ҳуқуқига эга эканлигини билдирди.Дональд Трамп, АҚШ президенти
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШнинг йирик шаҳарларида «Муҳожирларсиз кун» акцияси доирасида минглаб кишилар ишга чиқмагани, ўнлаб дўкон, ресторан ва қаҳвахона очилмагани ҳақида маълум қилинганди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)