17 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Исроил бош вазири: Араб давлатларининг кўпчилиги мамлакатимизга нисбатан муносабатини ўзгартирди. «Уларнинг аксарияти ҳозир Исроилда душманни эмас, Эрон ва ИШИД туғдираётган янада кенг кўламли хавфга қарши туришда иттифоқдошни кўрмоқда».
2. «Ўзавтосаноат» Тоҳир Жалиловнинг бошқарув кенгаши раиси ўринбосари этиб тайинланганини тасдиқлади. Тоҳир Жалилов бунгача GM Uzbekistan қўшма корхонаси директори лавозимида фаолият олиб борган.
3. Хайрулла Нуриддинов МТРК раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У ўз вақтида «Ёшлар» телерадиоканалига директорлик қилган.
4. Абдулла Қурбонов нима сабабдан қамалгани ҳақида гапириб берди. Унга яқин танишларидан бири, қўшиқчининг рад этишига қарамай, унга гиёҳванд моддани «ҳадя тариқасида» берган.
5. Сардор Рашидов: Лушчан интервью беришдан олдин ичиб олган бўлса керак. Уни профессионал деб ҳисобламайман. Аввалроқ «Бунёдкор» бош мураббийи Сардор Рашидовни тилга олиб ўтган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)