Суриянинг Алеппо шаҳри яқинидаги қишлоқлар ва дала майдонлари ИШИД жангарилари томонидан сувга бостирилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
SANA агентлигига кўра, жангарилар мазкур диверсияни амалга ошириш учун Фрот дарёси сувларидан фойдаланган.
Ҳодиса жойига оғир техника ва техник бригадалар етиб келди. Уларнинг ёрдамида сувни қочириш ва келтирилган зарарни бартараф этиш чоралари кўрилади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)