Сеул суди Samsung Electronics корпорациясининг норасмий раҳбари Ли Чжэ Ённи ҳибсга олишга ордер берди, у Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе атрофидаги йирик коррупция можаросига алоқадор порахўрлик ҳақидаги иш бўйича айбланмоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Аммо суд Samsung президенти Сан Жин Пакни ҳибсга олиш сўровини рад этди.
Таъкидланишича, Чжэ Ён ўз иши бўйича суд қарорини кутиб, Сеулдан 15 км масофадаги Йиван шаҳри қамоқхонасида ўтиради. Тергов 28 февралгача якунланиши керак.
Аввалроқ ўз лавозимидан четлатилган Жанубий Корея президенти Пак Кин Хега алоқадор коррупция можаросини текширишга масъул бўлган махсус комиссия Samsung компанияси вице-раиси Ли Чжэ Ённи гумонланувчи сифатида яна сўроққа чақириши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)